DIUS PLAST · ТОШКЕНТ, ЎЗБЕКИСТОН
Ўзбекистондан пластик қутилар экспорти
Dius Plast — Марказий Осиё бозори учун ишлаб чиқарувчи. Қутилар, поддонлар ва контейнерларни Тошкентдаги заводдан тўғридан-тўғри юклаймиз.
Қаерга етказиб берамиз
Қозоғистон ва Тожикистондаги доимий мижозларимиз бор. Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва Россия бўйича сўровларни ҳам кўриб чиқамиз.
- KZҚозоғистон
- TJТожикистон
- KGҚирғизистон
- TMТуркманистон
- AFАфғонистон
- RUРоссия
Қандай ишлаймиз
- СўровКеракли қути тури, ўлчам ва миқдорни ёзинг — телефон, Telegram ёки форма орқали.
- Таклиф1 иш куни ичида нарх, тайёрлаш муддати ва юклаш шартларини юборамиз.
- Шартнома ва тўловЭкспорт шартномаси ва ҳисоб-фактура. Тўлов банк ўтказмаси орқали (УСД ёки сўм).
- Ишлаб чиқариш ва юклашОмборда бор маҳсулот 1–3 кунда, буюртма асосида 7–20 кунда. Транспортингизга ёки танланган ташувчига юклаймиз.
Ҳужжатлар
Шартнома, ҳисоб-фактура (инвоице), юк рўйхати (пацкинг лист), келиб чиқиш сертификати (СТ-1) ва зарур бўлса мувофиқлик ҳужжатлари. Божхона расмийлаштируви учун ҳужжатларни тайёрлаб берамиз.
Логистика
Қутилар бир-бирига киради ёки тахланади — битта фурага кўпроқ маҳсулот сиғади. Автотранспорт (фура, 20 т) ва темир йўл вагонлари орқали юклаш тажрибамиз бор. Тошкентдаги заводдан ЭХВ ёки ФЦА шартларида, келишув бўйича ЦПТ.
EXWFCACPT
Экспорт бўйича сўров юбориш
Маҳсулот, миқдор ва етказиб бериш шаҳрини ёзинг — нарх ва шартларни юборамиз.
Кўп бериладиган саволлар
Қандай буюртма бериш мумкин?
Қутини танланг, миқдорини киритинг ва саватга қўшинг. Сўнг исмингиз ва телефон рақамингизни ёзинг. Биз сиз билан боғланиб, буюртмани тасдиқлаймиз. Буюртмани заводдан ўзингиз олиб кетасиз, қутиларни машинангизга юклаб берамиз.
Бошқа давлатга етказиб берасизми?
Ҳа. Қозоғистон ва Тожикистонга мунтазам етказиб берамиз, бошқа давлатлардан сўровларни ҳам кўриб чиқамиз. Экспорт ҳужжатларини тайёрлаб берамиз, маҳсулотни транспортингизга юклаймиз.